“Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида учинчи чоракда Оқдарё туманида қандай ишлар амалга оширилди?

“Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида учинчи чоракда Оқдарё туманида қандай ишлар амалга оширилди?

 

Бугунги кунда Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси “Солиқчи – кўмакчи тамойили асосида фаолият юритиши устувор вазифа этиб белгиланган. Хўш, шу ўринда “Солиқчи — кўмакчи” тамойилининг мазмун-моҳияти нималардан иборат, деган ўринли савол туғилиши табиий. Энг аввало, иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканлигини танлаб беришимиз зарур. Ундан кейинги босқичда асосий эътибор тадбиркорлик субъектининг оёққа туриб олишига, фаолият кўрсатмаётганларини қайта тиклашга, бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш, хуллас, нима муаммоси бўлса ҳал этиш бўйича кўмаклашишга қаратилади.

Оқдарё туман давлат солиқ инспекциясига III чорак учун бюджет даромадларига 16,5 млрд. сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда
19,8  млрд.сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 120,4 фоизга
(3,3 млрд.сўм ортиғи билан) бажарилди.

Белгиланган режанинг ортиғи билан бажарилишида ҳар бир тадбиркорларнинг муаммоларини тушунган ҳолда, уларга яқин кўмакчи сифатида иш ташкил қилингани асосий сабаб десам янглишмайман.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари фаолияти тадбиркорларни жазолашга эмас, аксинча уларга энг яқин кўмакчи бўлиш, ишбилармон доира вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Демак, фаолиятимизга баҳо солиқ қонунчилиги бузилиши қай даражада камайгани, тадбиркорларни ортиқча сарф-харажатлардан сақлаб қолиш, улар дуч келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга қараб берилади.

Фаолиятини бошлаётган тадбиркор қатор муаммоларга дуч келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Айни жараёнда уларга давлат солиқ хизмати органлари ходимлари кўмакчи бўлиши зарур.  

Дарҳақиқат солиқ ходими энг аввало, янги иш бошлаётган тадбиркорга биринчи қадамидан унга қайси солиқ режими қулай ва фойдали эканини танлаб беришимиз зарур.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида вилоятдаги  768 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 481 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 228 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда 156 та, солиқ режимини танлашда 44 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 16 та, 390 млн.сўмлик ҚҚС солиғидаги мавжуд ортиқча тўловни қайтаришда 2 та, 96 млн. сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 32та, 260 млн.сўмлик солиқ қарздорлиги муддатини узайтиришда 1 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди. Шунингдек, 30 млн.сўмлик имтиёзли кредит олишда 1 та, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда 1 та, ҳокимликлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда 1 та тадбиркорга амалий ёрдам берилди.

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган  сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Soliq мобиль иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (QR-код)ли гувоҳнома берилади.

Оқдарё тумани бўйича 2022 йилнинг III чорак чорагида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони  1288 нафарни ташкил этмоқда. Шундан, 245 нафари ижтимоий йўналиш, 287 нафари маиший хизматлар йўналиши, 212 нафари саноат, 182 нафари қишлоқ хўжалиги, 169 нафари ахборот-комуникaция йўналишлари бўйича хизматлар, 193 нафари халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўналиши бўйича ўзини ўзи банд қилди.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни сизларга содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. туман давлат солиқ инспексияcида фаолият юритувчи барча даражадаги ходимлар сизларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Ўзларингизни қийнаётган муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб алоқа тармоқлари орқали бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Озод Илясов, Оқдарё туман ДСИ бошлиғи                       

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM