Кимнинг хати чиройли?

Кимнинг хати чиройли?

Бугун туманимиздаги 63-сонли махсус мактаб интернатида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида  “Бошланғич синфлар фан ойлиги” доирасида "Кимнинг хати чиройли?" танлови ўтказилди. Танлов сўнгида энг чиройли ёзган ўқувчилар эсдалик совғалар ҳамда бадий китоблар билан рағбатлантирилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчиларни ўз устида ишлаш, сўзларни ёзишда ҳарфларни тўғри ва чиройли ҳуснихат билан қўллай олиш билим кўникмаларини оширишдир.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM