Ҳоким ёш спортчи, Ғарбий Осиё чемпиони — Маржона Маликовани қутлади

Ҳоким ёш спортчи, Ғарбий Осиё чемпиони — Маржона Маликовани қутлади

Оқдарё туманининг Пахтаобод маҳалласида истиқомат қилувчи 20 ёшли Маржона Маликова Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида фаол иштирок этди ҳамда яқинда ўсмирлар ўртасида ўтказилган “Western Asia Chess Championship 2022” чемпионатида ғалаба қозониб, Ғарбий Осиё чемпиони бўлди. 
Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов ушба ғалаба билан қутлаш мақсадида ёш спортчининг хонадонига бориб, шундай фарзандни тарбиялаётган ота-онасига миннатдорчилик билдирган ҳолда ўз ташаккурномасини топширди. Шунингдек, ёш спортчи, Ўзбек шахматининг истиқболли вакили Маржонага телевизор совға қилиб, келгусида бунданда улкан марраларни забт этишга, доим олға интилишга чорлади.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM