Бугун 17 сентябрь -Бутунжаҳон тозалик куни

Бугун 17 сентябрь -Бутунжаҳон тозалик куни

     17 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан бугун эрта тонгда Оқдарё туманида атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган фаол фуқаролар иштирокида “Юртимиз тозалигига барчамиз масъулмиз” шиори остида экологик акцияга старт берилди. 
Тадбирда туман ҳокими Шерзод Қудратов иштирок этди ва бугунги кун қаҳрамонларини табриклаб, туманимиз ободлиги, тоза озодалигига барча бирдек масъул эканлигини таъкидлади.
    Шундан сўнг дастлаб туман маркази Лойиш шаҳарчасида, сўнгра маҳаллаларда Оқдарё туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими,  туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ва туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тозалаш, ободонлаштириш ишлари бошланди.
    Ушбу акциядан кўзланган мақсад аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш,  ҳудудларни чиқиндилардан  ҳоли этиш ва бу борада  халқаро ҳамжамият тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган. 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM