Янги ўқув йилида янги марралар сари

Янги ўқув йилида янги марралар сари

5 сентябрь куни мамлакатимизда янги 2022/2023 ўқув йили бошланди. Шу куни юртимиз умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. Ана шундай тадбир туманимизнинг  “Янгиравот-1” маҳалласидаги 18-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларни бугунги ўқув йилининг илк куни билан табриклади. 

Шунингдек, 480 ўринли бўлган ушбу мактабга жорий йилда қўшимча 180 ўринли янги мактаб биноси қурилиб фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Иштирокчилар янги бинода ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM