Оқдарё туманида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабнинг расмий очилиш маросими ўтказилди

Оқдарё туманида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабнинг расмий очилиш маросими ўтказилди

Давлатимиз Мадҳияси билан бошланган мазкур тадбирда туман ҳокими Ш.Қудратов, туман сектор раҳбарлари, Халқ таълими бўлими вакиллари, ўқувчилар ва ота-оналардан иборат кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур янгиликдан бениҳоя мамнун бўлган тадбир иштирокчилари мактабда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Маълумот учун: 456 ўринли мазкур ихтисослаштирилган мактабда жорий уқув йилида 2 та 5-синф, 2 та 6-синф, 4 та 7-синф, 3 та 8-синф, 3 та 9-синф, 1 та 10-синф ва 1 та 11-синфлар ташкил этилиб, Оқдарё туманидаги 406 нафар иқтидорли ўқувчиларни ўз бағрига олди.

 Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM