НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
________________________________________
Бугун Оқдарё туман 1-сектор ҳудудидаги Янгиобод маҳалласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда Оқдарё тумани ҳокими ўринбосари С.Луқмонов тумандаги Халқ қабулхонаси мудири А.Игамбердиев билан биргаликда Янгиобод маҳалласи фуқароларининг мурожаатларини қабул қилди. 
Қабулда ички йўлларни таъмирлаш, кредит ажратиш, суюлтирилган табиий газ баллонларни ўз вақтида алмаштириш, электр симёғочларини алмаштириш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан 1-сектор аъзолари ҳамда тегишли ташкилот масъуллари иштирокида қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM