“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

Хабарингиз бор, туманимизнинг барча сектор ҳудудларида, маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадига қаратилган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" тадбири ўтказилиб келинмоқда. 
Бугун ана шундай учрашувлардан бири 1-сектор ҳудуди Пичоқчи маҳалласи ёшлари билан бўлиб ўтди. Учрашувда Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратов ҳамда Халқ қабулхонаси мудири А.Игамбердиевлар томонидан 20 га яқин ёшларнинг кредит, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, интернет алоқасини ўрнатиш каби масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди.
Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга бириктирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM