Пичоқчи ва Тўртайғир қишлоғида йўллар равон бўлмоқда

Пичоқчи ва Тўртайғир қишлоғида йўллар равон бўлмоқда

Йўллар энг аввало аҳоли турмуш фаравонлигини яхшилашга хизмат қилиши баробарида мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. 
Туманимиздаги таъмирталаб йўллар ҳолати ўрганилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, айни кунларда 1-сектор ҳудуди Пичоқчи маҳалласидаги  Пичоқчи ва Тўртайғир қишлоқларининг ички кўчаларида ҳам туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 2 километр 635 метр узунликда асфальт ётқизиш ишлари бажарилмоқда.
 Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов мазкур йўл таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб, ўз таклиф ва тавсияларини берди.
 Қисқача айтганда, Пичоқчи маҳалласи ҳудуди обод манзилга айланмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM