Байрам табриги

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратовнинг байрам табриги

 

Ассалому алайкум, Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

 

Аввало, Сиз азизларни — юртимиздаги барча журналистлар, телерадио, нашриёт ва матбуот соҳаси вакилларини 27 июнь — "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари" куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим, эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.

 

Сизга аёнки, матбуот, оммавий ахборот воситалари иши ҳамма замонларда ҳам оғир ва масъулиятли бўлган. Юртимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги даврда бу масъулият янада кучаймоқда.

 

Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Биз жамиятимизда ошкоралик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда, ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлашда сизларга, сизларнинг билим ва истеъдодингизга таянамиз", дея билдирган юксак ишончларига ҳамоҳанг фаолият юритмоқдасиз.

 

Кейинги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Айниқса, "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги, "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги, "Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Ахборот олиш эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги, "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва соҳага оид бошқа қонунларнинг қабул қилингани фуқароларнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Шу аниқки, қандай касб бўлмасин у эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.

 

Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпсонли ижод аҳлини, қолаверса, мухлис ҳамда муштарийларингизни  бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклайман.

 

Юртимиз равнақи йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин. Ижодий барака, мустахкам соғлик ва хонадонингизга қут-барака тилайман.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM