Ишчи гуруҳ Оқдарё деҳқон бозори ҳудудини ўрганди

Ишчи гуруҳ Оқдарё деҳқон бозори ҳудудини ўрганди

Оқдарё тумани ҳудудида фаолият юритиб келаётган умумий овқатланиш объектлари, хизмат кўрсатиш корхоналари, кушхона ва қассобхоналарнинг витеринария ва санитария ҳолати ҳамда қонуний фаолият юритилаётганлигини ўрганиш бўйича тегишли ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элёр Ашуров бошчилигидаги мазкур ишчи гуруҳ томонидан Оқдарё деҳқон бозори ҳамда бозор атрофида жойлашган савдо дўконлари, умумий овқатланиш шахобчаларида ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасида тадбиркорларга тушунтиришлар берилди. Шунингдек, йўл ёқасида, бозор ҳудудига кирмайдиган жойлардаги ноқонуний савдо фаолиятлари бартараф этилди. 
Ўрганиш ишлари ҳудудларда давом этмоқда.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM