#ҳозир

Республика ишчи гуруҳи билан мулоқот учрашуви ўтказилмоқда

Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони, қарор ва фармойишлари ижроси, хотин-қизлар фаолларининг фаолият самарадорлиги, эришилган натижа ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлили юзасидан Республика ишчи гуруҳи Оқдарё туманига келди.
Айни пайтда туман ҳокимлигида ўтказилаётган мулоқот учрашувида ишчи гуруҳ аъзоси Президент Админстрацияси масъул ходими Нуриддин Нарматов, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бош мутахассиси Т.Кадирова, Самарқанд вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси О.Абдураимова, туман ҳокими Ш.Қудратов, сектор раҳбарлари, хотин-қизлар фаоллари ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида аниқ вазият рақамлар мисолида таҳлил қилинмоқда.

 

2015-2022 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM