“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

Хабарингиз бор, туманимизнинг барча сектор ҳудудларида, маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадига қаратилган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" тадбири ўтказилиб келинмоқда. 
Бугун ана шундай учрашувлардан бири 1-сектор ҳудуди Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласи ёшлари билан бўлиб ўтди. Учрашувда Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратов томонидан 20 га яқин ёшларнинг тиббий ёрдам, кредит, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди.
Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга бириктирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM