Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Оқдарё туман Давлат хизматлари марказида Оқдарё туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Луқмонов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Мусаевлар  иштирокида “Уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 
 Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари  иштирок этган мазкур матбуот анжуманида  туманда уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш, касбга йўналтириш, асбоб-ускуналар билан таъминлаш орқали ўз-ўзини банд қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида берилган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM