Ёшларга ваъда қилинган китоблар етказилди

Ёшларга ваъда қилинган китоблар етказилди

Жорий йилнинг 24-27 март кунлари Президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида маҳалладаги ёшлар етакчиларининг KPIни кўтариш мақсадида ҳар бир ёшлар етакчиси хонасида кутубхона ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида бугун 35 та маҳалладаги ёшлар етакчилари 200 донадан бадиий адабиётлар билан таъминланди. Шунингдек, ёшлар етакчиларининг маҳаллада ўтказаётган беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларини рағбатлантириш мақсадида ҳар бир маҳаллага 3 миллион сўмлик совғалар туман сектор раҳбарлари томонидан топширилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM