Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди

Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар жума куни Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратов “Халқ қабулхонаси”да фуқароларни қабул қилади.
Бугун ҳам туман раҳбари фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан ўртоқлашди.
Халқ қабулхонаси мудири А.Игамбердиев ҳамда туман сектор раҳбарлари  иштирок этган мазкур қабул давомида уй-жой масаласи, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, бандлик, йўл таъмири, тиббий ёрдам сингари масалалар борасида  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM