Такрорий мурожаатлар туман ҳокими томонидан жойига бориб ўрганилди

Такрорий мурожаатлар туман ҳокими томонидан жойига бориб ўрганилди

Оқдарё туманида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиб ижобий ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов такроран қилинган мурожаатлар бўйича жойига бориб фуқаролар билан учрашиб, ўрганиш олиб борди. Ўрганиш давомида Лойиш маҳалласи Амир Темур кўчасида яшовчи фуқаро Ў.Ҳакимов, Турон маҳалласи Қорахўжа қишлоғида яшовчи фуқаро А.Халилов ҳамда Ойтамғали маҳалласи Пилол қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.Мажидовларга ички йўлларни таъмирлаш масаласидаги мурожаатлари юзасида тушунтиришлар берилиб, ушбу йўлларни тез кунларда таъмирлаб, муаммони ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM