Оқдарё туман ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Оқдарё туман ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Ашуров Элёр Исоқович Оқдарё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Э.Ашуров 1985 йил Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида туғилган. Иш фаолиятини 2003 йилда “Исоқ-Оқдарё АИ” хусусий корхонасида ҳисобчи  лавозимидан бошлаган. 2012-2014 йиллар давомида Оқдарё туман ҳокимлигида вояга етмаганлар ишлари бўйича масъул котиб ҳамда туман ҳокими биринчи ўрибосарининг бош мутахассиси лавозимларида ишлаган. 2014-2018 йилларда Самарқанд вилоят рақобат бошқармасида бўлим бошлиғи, 2018 йилдан 2021 йилгача Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари котибиятида тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари бўйича бош мутахассис, 2021 йил феврал ойидан бугунга қадар Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармасида биринчи ўринбосар лавозимида ишлаб келган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM