Мурожаатнома мазмуни тарғиботи бўйича учрашув ўтказилди

 

Мурожаатнома мазмуни тарғиботи бўйича учрашув ўтказилди

ЎЗЛИДепдан номзоди кўрсатилган туман кенгаши депутати Ж.Садуллаев жорий йил 2 февраль куни “Наврўз” МФЙ биносида маҳалла фаоллари, ёшлари билан 2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмуни тарғиботи бўйича учрашув ўтказди. Унда Оқдарё тумани адлия бўлими етакчи мутахассиси И.Умаров, туман ИИБ профилактика инспектори Н.Хакимовлар иштирок этишди.

 Йиғилиш қатнашчиларига Мурожаатнома мазмун моҳияти тушунтириб берилди. Шунингдек нотариат соҳасига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  И.Умаров қонунчиликдаги янгиликлар бўйича йиғилиш иштирокчиларига тушунтиришлар бериб ўтди. Профилактика инспектори Н.Хакимов маҳалла худудида содир этилган жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича маълумот берди. Фуқаролар томонидан имтиёзли кредитлар берилиши бўйича саволларга "Микрокредитбанк" Лоиш филиали ходими томонидан тушунтириш берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2023 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM