Сенатор билан учрашув ташкил этилди

Сенатор билан учрашув ташкил этилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида Олий Мажлис Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев билан Оқдарё, Иштихон ва Пайариқ туманлари Кенгаши котибият мудирлари, доимий комиссия раислари ва фаол депутатлар ҳамда вилоят Кенгаши котибияти мудири Шерали Юлдошев иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Кенгаш аъзоларига 2021 йил давлат дастурида белгиланган муҳим масалалар ҳамда Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунлар ҳақида атрофлича маълумот берилди ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.

Қолаверса, Сенатнинг 2021 йилдаги устувор йўналишлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда олиб бориладиган вазифалари ҳам муҳокама этилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM