Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  сайлов округларида учрашувлар ўтказмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  сайлов округларида учрашувлар ўтказмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Э.Солихов ва Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши котибияти мудири  Ч.Ортиқова билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда ўтказишмоқда.

Учрашувда депутатлар  2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини, унда белгиланган барча соҳалардаги устивор вазифаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, 2021 йилда белгиланган вазифалар, кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари, ўтказиладиган назорат-тахлил тадбирлари тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Бунда танлов асосида мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишилмоқда, у ерда аҳоли билан муқолот қилиш, ушбу объектларнинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, биноларнинг ҳолати, кадрлар ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражасига ўрганилмоқда.

Шу билан бирга, хозирги кунда ишлаб чиқилаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини оширишни кўзда тутган “Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойихаси бўйича билдирилган таклифлар мухокама этилди.

Жойларда фуқароларнинг сайёр қабуллари ташкил этилди. Учрашувлар давомида аҳолини энергия ресурслари (табиий газ, кўмир, суюлтирилган газ, электр энергия) билан узлуксиз таъминлаш борасида жойлардаги ҳолат ўрганилди, мавжуд муаммо ва камчиликларни маҳаллий ҳокимият органлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

 

 Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM