Муҳим масалалар муҳокама этилди

Муҳим масалалар муҳокама этилди

 

Бугун, 27 январь куни Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг навбатдаги - XXIII сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Сессия ишини Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Н.Сулаймонов бошқариб борди.

Сессия ишида дастлаб туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Маликованинг “Аёллар дафтари”га киритилиши таклиф этилаётган хотин-қизлар рўйхатини кўриб чиқиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Йўл харитасини” тасдиқлаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида ҳисоботи тингланди.

Таъкидландики, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган ҳамда маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилиши бўйича топшириқлар берилган.

Видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси бўийча туманда мавжуд 35 та фуқаролар йиғинларида “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан мавжуд 30077 та хонадондаги 30 ёшдан юқори бўлган 26851 нафар аёлларнинг 25670 нафарига анкета сўровналари тўлдирилиб, электрон базага киритилган.

Электрон базага киритилган 26851 нафар аёлларнинг
15204 нафарининг оиласи яхши, 7817 нафари қониқарли, 2649 нафари эса оғир ижтимоий вазиятда яшаб келаётганлиги аниқланган.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган хонадонлар бўйича тўлдирилган анкета сўровномалари тахлил қилинганда, уй бекалари 7717 нафарни, ишлайдиган хотин қизлар 5701 нафарни, нафақа ёшидаги аёллар
6478 нафарни, ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз хотин-қизлар 1321 нафарни ташкил килган.

Анкета сўровномаларига киритилган муаммолар секторлар кесимида
жами 6164 тани (1-секторда 2326 та, 2-секторда 1119 та, 3-секторда 1412 та,
4-секторда 1307 та) ташкил қилган.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати юзасидан 9 гуруҳга, яъни, боқувчисини йўқотган, ёлғиз она, турмушидан ажрашган, оилали, оила қурмаган каби гуруҳларга бўлиб, ногиронлиги юзасидан тоифалаб олинди ва уй-жойга муҳтожлиги, ўзгалар парваришига муҳтож, оғир жарроҳлик операция қилинишига, енгил жарроҳлик операция қилинишига муҳтож кам таъминланган, ҳимоя ордери олишига муҳтож, моддий ёрдамга муҳтож, нотинч ва низоли оилада яшаётган аёл, тадбиркорлик бошлаш учун кредит олиш истагини билдирган, бандлигини таъминлашга муҳтож ишсиз аёллар сонига аниқлик киритилган ва
2021-2022 йиллар учун дастур тузилган.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси И.Данияровнинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Учинчи масала: Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Жўраевнинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якунлари бўйича ахбороти тингланди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатда адолатли суд тизимини мустаҳкамлаш, судлар фаолиятининг ошкоралигини ошириш ва халқ ҳимоячиси бўлишини таъминлаш борасидаги талаблари Оқдарё туманида фаолият юритувчи судлар томонидан ҳам сўзсиз бажариб келинмоқда. Жумладан:

2020 йил мобайнида Пайариқ туманлараро иқтисодий судига келиб тушган 1469 та ариза ва даъво аризаларининг 1394 таси мазмунан кўриб чиқилган. Ушбу ҳал этилган ишларнинг 527 таси ёки 37,8 фоизи Оқдарё туман ҳудудига тегишли ишларни ташкил қилган.

Туман ҳудудига тегишли ҳал этилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 16.629.590.826 сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

Пайариқ туманлараро иқтисодий суди томонидан
2020 йилда жами 25 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 14 таси ОАВларда ёритилган. Шундан, телевидениеда 2 та, радиода 2 та, газета ва журналларда 8 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 2 та чиқишлар қилинган бўлса, 11 таси бўйича бевосита аҳоли билан учрашувлар ҳамда очиқ мулоқатлар ташкил этган.

Тўртинчи масала: Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш.Турдиалиев 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисидаги ахборот берди.

2020 йил мобайнида Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига келиб тушган 4039 та даъво аризаларининг 2741 таси мазмунан кўриб чиқилган, 504 таси иш ҳажми кўплиги сабабли бошқа судга ўтказилган. Ушбу ҳал этилган ишларнинг 1014 таси ёки 37 фоизи Оқдарё туман ҳудудига тегишли ишларни ташкил қилган.

Оқдарё туман ҳудудига тегишли ҳал этилган ишлар бўйича фуқаролик ишларидан 884 та даъво тартибида ва 130 та алохида тартибда қўриладиган ишларини ташкил қилади.

2020 йилда кўрилган фуқаролик ишларидан 849 та фуқаролик иши қаноатлантирилган, 124 та рад қилинган, 11 та иш юритувдан тугатилган,
30 кўрмасдан қолдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди томонидан
2020 йилда жами 25 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 3 таси газеталарда, 22 таси оғзаки ҳуқуқий тарғиботларни ташкил этган

Бешинчи масала: Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Ш.Хўжановнинг 2020 йил давомида қилинган ишлар якунлари ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Такидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги
ПҚ-3981-сонли “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан туман бўйича жами 35296 та шундан аҳоли истеъмолчиларига
33967 дона ва улгуржи истеъмолчиларга 1329 дона АСКУЭ электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар аҳоли истеъмолчиларига 14273 (42%) улгуржи истеъмолчиларга
1100 (62%) АСКУЭ электр ҳисоблагичлари ўрнатилган.

Бунинг оқибатида дебитор қарздорлик 2020 йил 1 январь ҳолатига
20.8 млрд.сўмни (шундан аҳоли истеъмолчиларидан 20.2 млрд.сўм ва улгуржи истеъмолчилардан 0.6 млрд.сўм) ташкил этган бўлса, 2021-йил 1 январь ҳолатига эса ушбу қарздорлик 34,7 млрд сўм (шундан аҳоли
30,9 млрд.сўм ва улгуржи 3,8 млрд.сўм)га ёки йил бошига нисбатан
13,9 млрд.сўмга (шундан аҳоли 10,7 млрд.сўм ва улгуржи 3,2 млрд.сўмга ошган) ошган.

Юзага келган 34,7 млрд.сўм дебитор қарздорликни камайтириш мақсадида, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ойлар ҳамда кунлар кесимида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб олинган.

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, туман ҳудудларида кечки рейдлар ташкиллаштирилиб, “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизими”дан кенг фойдаланган ҳолда аниқланган қоидабузилиш ҳолатлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиб борилмоқда.

Олтинчи масала: Туман маҳаллий бюджети параметрларининг 2020 йилдаги ижроси ҳамда маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида туман ҳокимлиги молия бўлим мудири У.Махманазаровнинг ҳисоботи эшитилди.

Туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан 2020 йил йиллик маҳаллий бюджетини сифатли қилиб ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.

Натижада, туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми прогноз режаси 107,1 фоизга бажарилди ёки режадаги 56611,2 млн.сўм ўрнига ҳақиқатда 60606,8 млн.сўм даромад туширилиб, 3995,6 млн.сўм қўшимча даромад туширилишига эришилган.

Шу даврдаги туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 102,5 фоизга ижро этилиб, 105398,5 млн.сўмлик харажатлар амалга оширилган.

2020 йил йиллик туман маҳаллий бюджетда кўзда тутилган жами харажатларнинг 78,0 фоизи ижтимоий-маданий тадбирлар учун молиялаштирилган ёки 82255,5 млн.сўмлик, жумладан мактабгача таълим муассасалари бўйича 7639,0 млн.сўм, умумий таълим соҳаси бўйича
9443,8 млн.сўм, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 39985,3 млн.сўм, маданият ва спорт бўлимлари бўйича 3157,4 млн. сўмлик харажатлар амалга оширилган.

Еттинчи масала: Туманда коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш борасида кўрилаётган чоралар натижадорлиги юзасидан туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи И.Бобобековнинг ҳисоботи тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан пандемея даврида коронавирусга қарши курашиш буйича 2020 йил 26 мартдаги 4649-сонли “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори,
2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110 сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги №176-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Карори ижросини таьминлаш бўйича туманда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2023 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM