
Мурожаатнома депутатлар томонидан тарғиб этилмоқда
Жорий йил 12 январь куни ўтказилган Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, бугун ЎзЛиДеп партиясидан номзоди кўрсатилган Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутати Зариф Ҳусанов “Ойтамғали” маҳалласидаги 7- ва 8-умумтаълим мактаблари педагоглари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Президентимизнинг Мурожаатномасида таълим соҳаси бўйича кўрсатилган устувор вазифалар ҳар бир педагог учун дастуриламал бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати