Таълим муассасалари ҳоким назоратида

Таълим муассасалари ҳоким назоратида

Бугун Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратов 4-сектор ҳудудидаги Узунқишлоқ маҳалласида жойлашган 16-умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда дарс жараёнлари, кутубхона фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, туман раҳбари мазкур маҳалладаги 20-Мактабгача таълим ташкилотини ҳам ўрганди. Мазкур ташкилотда иситиш тизими, озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси ҳамда таомнома бўйича тайёрланаётган таомлар сифатига алоҳида эътибор қаратилди.Ўрганиш давомида мактаб  ва МТТ раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчилари учун шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида муҳим топшириқ ва тавсиялар берилди. 
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати  
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Разработан в: SAKTRM