NOQONUNIY UYLAR QURISH QONUNGA ZID EKANLIGINI BILIB OLING
НОҚОНУНИЙ УЙЛАР ҚУРИШ ҚОНУНГА ЗИД ЭКАНЛИГИНИ БИЛИБ ОЛИНГ
Бугун “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида давлат кадастрлари палатасининг туман филиали бошлиғи Элёр Жўраев ва кадастрлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида кенгайтирилган матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбир давомида маърузачилар томонидан бу соҳаларда ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар, муаммолар ва режалар ҳақида батафсил фикр юритилди. Айниқса туманда ноқонуний турар-жой ва нотураржойлар қуришга қарши амалга оширилган ишлар тўғрисида рақамлар асосида таҳлил қилиб берилди.
Маърузачилар журналистлар томонидан берилган барча саволларга атрофлича ва мисоллар орқали жавоб беришди. Қизғин савол-жавоблар асосида ташкил этилган матбуот анжуманида барча қониқиш ҳосил қилишди.