Оқдарё туманининг жорий йил апрель ойи учун бюджет даромадлари 6,2 миллиард сўмни ташкил этди

Оқдарё туманининг жорий йил апрель ойи учун бюджет даромадлари 6,2 миллиард сўмни ташкил этди

 

Оқдарё туман давлат солиқ хизмати органларига жорий йилнинг апрел ойи учун бюджет даромадларига 6242,9 миллион сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 6281,2 миллион сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 100,6 фоизга  бажарилди.

Маҳаллий бюджет бўйича 2022 йил апрель учун белгиланган 5917,5 миллион сўм режа 5917,9 миллион сўмга ёки 100  фоизга бажарилди.

2022 йил апрель ойида янгидан кичик бизнес субъектлари ташкил этиш 58 та режа белгиланган бўлиб, амалда 53 тага таъминланди. 

2022 йил апрель ойида якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этиш 85 та режа ижроси 105 тага таъминланиб  ёки 124 фоизга бажарилиб улардан қушимча 38,0 миллион сўм қатьий белгиланган даромад солиқлари ундирилди.

2022 йил апрель ойида савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишчи ва хизматчиларни расмийлаштирилиши натижасида қўшимча ишчи ўринлари яратилиши бўйича апрель ойи  учун 624 та белгиланган режа ижроси 625 та 1 тага кўп ёки 100,1 фоизга топшириқ ижроси таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742 сонли қарори ижроси 2022 йил 2-чорак 1647 та режа белгиланган булиб, ижроси 594 тага  таъминланди яъни  36,1  фоизга бажарилди. Апрел ойида 576 та режа белгиланган булиб, ижроси 594 тага таъминланди 100 фоизга ёки 18 тага кўп бажарилди.

Тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолиятини давоми қийинчилик юзага келаётган тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доираси солиқ органлари томонидан бир қанча ишлар амалга оширилиб келмоқда.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида туманда 1321 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шундан 544 та тасига кўмаклашиш зарурлиги, 777 тасига кўмаклашиш зарур эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорлик субъектларининг 421 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда, 23 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда, 17 тасига солиқ режимини танлашда, 11 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари, 17 тасининг 44 миллион 500 минг сўм бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда, 23 тасининг 78,9 млн.сўмлик солиқ қарздорлиги бошқа ортиқча солиқ турларидан қоплаб беришда, 32 тасининг бошқа идора ва ташкилотларга боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф этишда кўмаклашилди.

Туман инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъекларга амалий ёрдам ва тушунтиришларига қарамасдан айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқдан қочиш холатлари хам кузатилмоқда.

Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан яширин иқтисодётни олдини олиш борасида 2022 йил январ-апрел ойида туманда фаолият олиб бораётган товар айланмасини солиқ ҳисоботларида кўрсатмасдан ёки кам кўрсатиб келаётган 305 та тадбиркорлик суъбектлари томонидан товар айланмаси тўғирланиб қайта ҳисобот олиниши натижасида 1 150.2 миллион сўм қўшимча солиқлар ундирилди, 2022 йил ўтган даври давомида иш ҳақи ҳисоботларини нолъ тақдим қилиб келаётган 96 та корхона томонидан    3228 нафар ходимга иш ҳақи ҳисобланиб қайта ҳисобот олиниши натижасида 328.8 миллион сўм қўшимча солиқлар ҳисобланиб ундирилди.

Шунингдек солиқ тўловчиларнинг банк ҳисоб рақами орқали харид қилинган ва реализатция қилинган товар моддий бойликлари, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг хажми ва сўммаси ўртасида номутоносибликлар аниқланган 2 та кохона томонидан 594.1 миллион сўм солиқ ва бошқа мажбурий ажратмаларга туламасдан фаолият олиб бораётганлиги аниқланиб ҳуқукни мухофаза қилувчи органларга тақдим қилиниб ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида солиқга оид хуқуқбузарликлар хақида солиқ мобил иловаси орқали 39 та фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган булиб ушбу мурожаатлар асосида тадбиркорлик субеъктлари томонидан харидорларга онлайн назорат касса машинасидан  чек бермаслик холатлари юзасидан текшириишлар ўтказилиб тадбиркорлик субеъктларига нисбатан 195.0 миллион сўм молиявий жарималар қўлланилиб бюджетга ундирилмоқда. 

   

Озод Илёсов,

Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM