insurez
16-02-2024 10:54

ТЕАТРДА ПРЕМЬЕРА


Куни кеча шаҳар драма театрига ташриф буюрган шаҳар ҳокимлиги вакиллари, СамДУ Каттақўрғон филиали ўқитувчи ва талабалари, ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар ва нуронийлар “Ўқлов” номли спектакль премьерасида иштирок этдилар.

Комедия жанридаги ушбу спектакль Рихсивой Мухаммаджонов асари асосида Алишер Юлдашев режиссёрлигида саҳналаштирилди. Театр ибратхона дейилганидек, унда ҳар бир қўйилган спектакль томошабинларни ўйлашга, хулоса чиқаришга ундайди.

Худди шу мақсадда намойиш этилган оилада аёлнинг ўрни, оилани мустаҳкамлигини сақлашдаги машаққатли меҳнатлари, оила, эрнинг хотинига муносабати ва эр-хотинлик ришталарининг қайта тиклангани воқеалари акс этган ушбу асар томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Мазкур спектакль театр ихлосмандларининг олқишларига сазовор бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Teglar
- -