Истиқлол маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Истиқлол маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
Халқ билан мулоқот жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ҳал этишда, амалий таклиф ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ қилишда энг самарали воситадир.
Бугун Истиқлол маҳалласида Республика ишчи гуруҳи вакили Автомобил йўллари қўмитаси масъул ходими М.Ражабов, Оқдарё тумани ҳокими Ш.Қудратов, Халқ қабулхонаси мудири Т.Муртазаев, туман прокурори Н.Сойипова, туман Солиқ инспексияси бошлиғи М.Рузимаматовлар иштирокида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ёрдам, электр таъминоти, газ, ички йўллар каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланиб, қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди. Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли ташкилот топшириқлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабул билан узвий ҳолда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди. Тадбир сўнгида фуқаролар учун дастурхон тузалиб, ош тортилди.