#Жараён
#Жараён
⚡️Оқдарё тумани Мактабгача ва мактаб таьлим бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаб директорларининг ММИБ ўринбосарлари ва Давлат МТТ раҳбарлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
☑️ Учрашувда ДИҚ вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Баймурадов ва ДИҚ Оқдарё тумани бўйича бош мутахассиси А.НАсимов ва вилоят ИИБ ТҚКБ тезкор ходими Ф.Рахматова иштирок этди.
🔹Тадбирда юртга садоқат, фидоийлик, бағрикенглик ғоялари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ҳар бир инсон лоқайдлик, бепарволик каби иллатларга қарши ўзида иммунитет ҳосил қилиши кераклиги ҳамда бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётган жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғоялари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.