ОҚДАРЁ ТУМАНИ
Маркази – Лойиш шаҳарчаси.
Ташкил топган вақти – 1968 йил 25 декабрь.
Умумий майдони – 0,39 минг км2.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 10 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 35 та, шундан шаҳар маҳаллалари сони – 12 та.
Аҳоли пунктлари – 105 та.
2021 йил 1 апрель ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 162,3 минг киши, шундан эркаклар – 81,9, аёллар – 80,4,0
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа – 36 км.
Чегарадош туманлар – Иштихон, Самарқанд, Пайариқ, Жомбой, Пастдарғом.
Туман ҳокими – Қудратов Шерзод Асатович
Манзил: 141000, Лоиш шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси, 39-уй
Телефон: (0366) 231-98-42
e-mail: oqdaryo@samarkand.uz
Оқдарё – Самарқанд вилоятидаги қишлоқ тумани номи. Академик В.В.Бартольднинг кузатишича, ўз ўзанида оқадиган сув Оқсув ёки Оқдарё, канал қазиб оқизилган сув Қорасув ёки Қорадарё деб юритилади. В.Вяткиннинг фикрича, ҳам тоғ дарёлари оқсув ёки Оқдарёдир.
Оқдарё Зарафшон дарёсининг икки йирик тармоғидан бири, узунлиги 131 километр. Туманга дарё номи асос бўлган.