insurez
16-03-2024 10:50


ТУМАН ТАРИХИДАН

 

         

     Оқдарё – Самарқанд вилоятидаги қишлоқ тумани номи. Академик В.В.Бартольднинг кузатишича, ўз ўзанида оқадиган сув Оқсув ёки Оқдарё, канал қазиб оқизилган сув Қорасув ёки Қорадарё деб юритилади. В.Вяткиннинг фикрича, ҳам тоғ дарёлари оқсув ёки Оқдарёдир.

    Оқдарё Зарафшон дарёсининг икки йирик тармоғидан бири, узунлиги 131 километр. Туманга дарё номи асос бўлган.

     Оқдарё тумани 1926 йилнинг 29 сентябрида ташкил этилган. 1962 йилда Иштихон туманига қўшиб юборилган ва Иштихон тумани деб юритилган. 1968 йилнинг 25 декабрида яна қайтадан ташкил этилган. Туманнинг маъмурий маркази Лойиш шаҳарчаси. Туманнинг умумий майдони 0,39 минг.кв.км бўлиб, Иштихон, Самарқанд, Пайариқ, Жомбой, Пастдарғом туманлари билан чегарадош. Лойишдан Самарқанд шаҳригача бўлган масофа 36 километр, туман ҳудудида  35 та маҳалла, 126 та қишлоқ мавжуд. Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига Оқдарё тумани доимий аҳоли сони 159,2 минг кишини ташкил қилди. Уларнинг асосий қисми ўзбеклар бўлиб, шунингдек, руслар, тожиклар, турклар, корейслар, татарлар, украинлар ва бошқа миллат вакиллари ҳам истиқомат қилади.

            Туманда 57 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 27699 нафар ўқувчи таҳлим олмоқда. Ўқувчиларга 2510 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда. Бугунги кунда 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 4215 нафар, 7 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 675 нафар, 2 та нодавлат мактабгача  таълим ташкилотларида 114 нафар ва 63 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 1575 нафар, жами 6579 нафар тарбияланувчиларимиз сифатли мактабгача таълимга жалб қилинди.

 

Teglar
Insurance Policy