Вилоят ҳокими ўринбосари терим жараёни билан танишди
Mon, 07/10/2019 - 21:43Вилоят ҳокими ўринбосари терим жараёни билан танишди
Айни кунларда туманимизда пахта ҳосилини йиғиб олиш ишлари жадал суръатда давом эттирилмоқда. Куни кеча “Тараққиёт” маҳалласи ҳудудидаги “Саид Озод Дархон” фермер хўжалигида терим ишлари бошланди. Озоддархон қишлоғида истиқомат қилувчи, 96 ёшни қаршилаётган Саид бобо Бекмуродовнинг ҳайрли дуосидан сўнг теримчиларимиз кўтаринки руҳ билан теримни бошладилар.
Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Нурқулов ушбу фермер хўжалик пахта даласида бўлиб, терим жараёни ва теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати