Кексалар ҳафталиги муносабати билан юриш марафони ўтказилди
Sat, 05/10/2019 - 15:40Кексалар ҳафталиги муносабати билан юриш марафони ўтказилди
Бугун туманда эрта тонгдан кексалар ҳафталиги муносабати билан Лойиш шаҳарчасидаги Амир Темур кўчаси бўйлаб, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, “Нуронийлар” жамғармаси туман бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши ҳамкорлигида спорт фахрийлари, нуронийлар иштирокида марафон ўтказилди.
Унда барча маҳаллалардан келган 90 нафардан ортиқ спортсевар нуронийлар ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ёшлар иштирок этишди.
Иштирокчилар аввало Амир Темур кўчаси бўйлаб белгиланган масофани пиёда юриб ўтишди. Сўнгра шаҳарчадаги “Алпомиш” ўйингоҳида спорт соғломлаштириш, бадан тарбия машқлари, 60 метрга югуриш, (30 сонияда) ўтириб-туриш каби машғулотларни бажаришди. Тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.
Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати