Янгиликлар

Мактабларда "Ватан ҳимоячилари" кунига бағишлаб Самарқанд ҳарбий округига саёҳат ташкил этилди.

Ўқувчиларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш юзасидан 14 январъ “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан Самарқанд ҳарбий округига тумаи Халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фан ўқитувчилари ҳамда ёшлар етакчиси билан биргаликда мактаб ўқувчилари учун саёҳат ташкил этилди.

Тумандаги аҳолини гўшт билан таъминлаб келаётган, гўшт дўконлари талаб даражасига жавоб берадими?

Туманидаги  гўшт дўконларининг фаолияти юзасидан туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази мутахассислари ўрганиш ишларини олиб борди                                                                           

"Ватан ҳимоячилари куни" байрамига бағишлаб, катта тадбир ташкиллаштирилиб, кенг нишонланди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллик муносабати ҳамда 14 январъ "Ватан ҳимоячилари куни" байрамига бағишлаб, Лойиш шаҳарчаси Амир Темур кўчасида ҳамда 14-сонли мусиқа ва санъат мактабида катта тадбир ташкиллаштирилиб, кенг нишонланди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда туман аҳолиси иштирок этдилар. Тадбир давомида тумандаги ҳарбийларнинг ота-оналарига, ҳарбий қисмда хизмат қилганларга туман ҳокими томонидан совға-саломлар топширилди.  

Туманда яна бир мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Мактабгача таълим инсон камолотининг асосий пойдевори ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилмоқда. Айниқса, ҳозирги кунда туманимизда мактабгача таълим соҳасига катта эътибор кўрсатилиб, кун сайин ривожланиш кузатилмоқда.