“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати тарғибот учрашуви ўтказилди

          “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати тарғибот учрашуви ўтказилди

 

         Бугун туман ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмасининг тарғибот учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ф.Абилов, ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.

         Тадбирни туман ҳокими сўзга чиқиб очиб берди. Дастлаб “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2019 йилда амалга оширган  ишлари юзасидан видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг ҳаракатнинг Самарқанд вилоят бўлинмаси раҳбари Шоҳрух Жўрақулов сўзга чиқиб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати тақдимотини ўтказди.

         Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларини савол-таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM