Халқаро Олимпиада иштирокчилари муносиб тақдирланди

        Халқаро Олимпиада иштирокчилари муносиб тақдирланди

 

         Бугун "HIPPO" номли Халқаро Олимпиадаси иштирокчи ўқувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

          Ўқувчиларга Республикада биринчи бор ўтказилаётганлиги боис Халқаро олимпиада иштирокчисига ЭЛПC (ELPC-English Language Proficiency Competition) томонидан Италиядан юборилган сертификатлар ҳамда Оқдарё тумани Ёшлар Иттифоқи Оқдарё туман Кенгаши ва Камалак ёшлар ташкилоти томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди.  Tақдирлаш маросими тумандаги 5 та мактабда бўлиб ўтди. Жумладан, иштирокчилардан 55 умумтаълим мактабининг 15 нафар, 43 умумтаълим мактабининг 1 нафар, 11 умумтаълим мактабининг 2 нафар, 57 умумтаълим мактабининг 2 нафар ўқувчилари муносиб рағбатлантирилди.   

       Совғалар туман Халқ депутатлари Кенгаши аъзоси,  Камалак Ёшлар ташкилоти раҳбари Aлихон Mажидов ва Халқаро Олимпиада иштирокини таъминлаб ўқувчи ёшларни мунтазам тайёрлаб келган ЭЛПC  Оқдарё тумани Координатори Наргиза Mаматкаримова томонидан топширилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM