ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ”  МАВЗУСИДАГИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ 

           

        ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРЛАРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ
МУҲИМ ОМИЛИ”  МАВЗУСИДАГИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

 

      Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ҳамкорликда республика миқёсида семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган эди. Ушбу семинар бугун Оқдарё туманида ташкил этилди. Семинарда Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти ҳамда вилоятдаги барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлим мудирлари, инспектор-методистлари, фан методистлари ва таянч мактаб директорлари иштирок этишди.