“РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” бўлиб ўтди

          “РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” бўлиб ўтди

 

        Бугун Оқдарё туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 57 умумтаълим мактабида Самарқанд вилояти Халқ таълими Бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

       Унда туман мактабларида таълим олаётган, ишлаётган ёшлар ҳамда таълим соҳаси мутасаддилари иштирок этишди. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалаларда фикр-мулоҳазалари, таклифлари, муаммолари юзасида Бошқарма бошлиғига мурожаат қилишди. Мурожаатлар рўйхатга олиниб, ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

        Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшларга Бошқарма бошлиғи томонидан эсдалик совғалари, китоблар совға қилинди.

 

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM