"Одам савдоси- давр муаммоси " мавзусида даврв суҳбати ўтказилди

                  "Одам савдоси- давр муаммоси " мавзусида даврв суҳбати ўтказилди

 

         Ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгида ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдириш, ўқувчиларнинг ҳуқуқлари,эркинликлари қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, келажакда алдов қурбони бўлиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 10 февраль куни Самарқанд агроиқтисодиёт коллежида "Одам савдоси- давр муаммоси " ва ҳозирги вақтда Хитой давлатида кенг тарқалиб бораётган вирусли касаллик бўлган "Коронавируснинг келиб чиқиш сабаблари ва ундан сақланиш профилактикаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

         Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман бўлими раиси М.Мусаев, жиноят қидирув ва одам савдосига қарши курашиш тезкор бўлими аъзоси Э.Газиев, маҳалла фаоллари, 19-сон Оилавий поликлиника шифокори А.Турғунов, 187 нафар ўқувчи, 12 нафар ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари иштирок этишди.

         Тадбирда   одам савдоси қурбонига айланган инсонлар тақдири ёритилган видеоролик намойиш этилди. Мазкур видеоролик намойишидан сўнг мутахассислар ўқувчилар билан фикр алмашишди. Тадбир қизиқарли савол-жавоб, баҳс мунозаралар билан ўтди. Муттахассислар ўзларининг тавсия ва маслаҳатларини ўқувчилар билан баҳам кўришди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM