Навоийга эҳтиром

                Навоийга эҳтиром

 

         Айни кунларда шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги туманимиздаги барча таълим муассасаларида кенг кўламда нишонланмоқда. Жумладан, бугун 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби билан “Миллий тикланиш” демократик партияси Оқдарё туман Кенгаши ҳамкорлигида Навоий бобомиз тавалудининг 579 йилиги муносабати билан бадиий кеча ўтказилди.

         Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ижодидан намуналар, куй-қўшиқлар ижро этилди, саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Тадбир сўнгида “Миллий тикланиш” демократик партияси Оқдарё туман Кенгаши мутасаддилари томонидан тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM