“Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

         “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

 

Бугун туманимиздаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

          Мазкур учрашувда 2-сектор раҳбари Оқдарё туман прокурори Дилшод Кубаев билан “Даҳбед”, “Навоий” ва “Бозоржой” маҳаллалари ёшлари самимий мулоқотда бўлишиб, ўз таклиф ва мрожаатларини билдиришди. Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва масалалар ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди.

         Учрашув сўнгида тенгдошларига намуна бўлиб келаётган ёшларни туман прокурори бадиий китоблар билан тақдирлади.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM