Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 2-сессияси ўтказилди

               Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 2-сессияси ўтказилди

 

         Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 2-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари иштирок этишди.

         Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар депутатлар муҳокамасига қўйилди:

         1. Туманда Қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачиликни ривожлантириш ва чорва маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш.

         2. Туман ҳокимининг “Туман маҳаллий бюджет параметрларининг 2019 йиллик ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси ҳақида.

         3. Тадбиркорларга ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоралари тўғрисида.

         4. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тумандаги секторларнинг 2019 йил давомидаги фаолияти юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.

         5. Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида бўлган, ҳозирда фойдаланилмасдан бўш турган биноларни Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Баркамол авлод” туман болалар мактаби ҳамда туман ички ишлар бўлими тасарруфига ўтказиш тўғрисида.

         6. Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд кўчалар ҳамда янги ташкил этилган кўчаларга ном бериш тўғрисида.

         7. Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши депутатларининг 2020 йил давомида фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида.

         Юқоридаги масалалар депутатлар томонидан кенг қамровли фикрлар асосида муҳокама этилиб, кўриб чиқилди ҳамда овозга қўйилиб тасдиқланди.

         Шунингдек, сессия ишида сектор раҳбарларининг амалга оширган ишлари юзасидаги ҳисоботлари тингланди.

 

               Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM