Деҳқон бозорида савдо фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар билан учрашув ўтказилди

         Деҳқон бозорида савдо фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар билан учрашув ўтказилди

 

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида сектор раҳбарларининг Оқдарё  деҳқон бозори МЧЖ да қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан савдо қилувчи фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

         Учрашувда бозорда савдо қилувчи фуқароларга 2012 йил 28 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  253-сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини  тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида “ ги  2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли қарори мазмун мохияти тушунтирилди.

       Бозорда савдо фаолиятини юритаётган фуқароларга ушбу қарорларга асосан Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб боришлари, солиқ қонунчилигига асосан солиқ ставкалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати  

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM