“Пичоқчи” маҳалласидаги муаммолар ўрганилди

         “Пичоқчи” маҳалласидаги муаммолар ўрганилди

 

         Бугун 1-сектор раҳбари туман ҳокими Ф.Абилов “Пичоқчи” маҳалласи Тарнов қишлоғида маҳалла аҳлини қийнаб келаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида учрашув ўтказди.

         Учрашувда туман ҳокими фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларни тинглаб, ҳар бир масала батафсил ўрганилиб, жорий йилда маҳаллада бир қатор ўзгаришлар бўлишини таъқидлади. Жумладан, жорий йилда маҳалланинг ички йўли дастур доирасида таъмирланиши, 30-мактабнинг филиали қурилиши, электр таъминоти борасида таъмирлаш ишлари ўтказилиши, эски мактаб биноси ўрнида тадбиркорлар билан ҳамкорликда нодавлат мактабгача таълим муассасини ташкил этилиши ҳақида айтилган сектор раҳбарининг ахбороти маҳалла аҳлини бениҳоя хурсанд қилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM