Ижтимоий уйда яшовчилар билан шартнома тузилди

         Ижтимоий уйда яшовчилар билан шартнома тузилди

 

         2020 йил 28 январь куни "Даҳбед" МФЙ ҳудудидаги Самарқанд Агроиқтисодиёт коллежининг фойдаланилмай турган ётоқхонасида ташкил этилган “Ижтимоий уй”ларга тумандаги 35 маҳалладан тавсия берилган 45 нафар фуқаролар билан йиғилиш ўтказилди.  Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

         1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь куни  Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини  тўғрисида.

          2. “Ижтимоий турар жой”ларда яшовчи фуқароларнинг “Ижара шартномалари” ни тузиш ва фуқаролар ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш тўғрисида.

         Йиғилишда туман ҳокими Ф.Н.Абилов, вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова, Оқдарё тумани  ҳоким ўринбосарлари  Ю.Ўроқова, Н.Аралов, М.Саидмуродов, туман прокурори Д.Кубаев, туман “Нуроний” жамғармаси раҳбари Т.Ашуров, ФЎЎБО фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раиси 1-ўринбосари У.Бошмонов, туман Адлия бўлими, ташкилот раҳбарлари, тумандаги 35 та МФЙ раислари, мутахассислари, отинойилар иштирок этдилар.  Йиғилиш сўнгида 45 нафар фуқаролар билан Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, келгусида “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” деб аталувчи Оқдарё туман ҳокими Ф.Н.Абилов бир томондан ва келгусида “ИЖАРАЧИ” деб аталувчи фуқаролар билан турар-жойни ижарага бериш шартномасини туздилар.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM