Маҳалла хотин-қизлари ўртасида йиғилиш ўтказилди

 

             Маҳалла хотин-қизлари ўртасида йиғилиш ўтказилди

 

         Бугун Оқдарё туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ю.Ўроқова, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Н.Нурматова,  туман ИИБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Д.Эшонқулова, бош отинойи  Ш.Ҳакимова  томонидан  "Пўлатдархон" ва "Тараққиёт" маҳалласи хотин-қизлари билан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳиятини  ўрганиш, тўй-ҳашамларни тартибга солиш, оилавий ажримлар  ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

         Йиғилишдан сўнг туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан   "Пўлатдархон" ва "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар  йиғинлари мутахассисларининг  меъёрий ҳужжатларини юритилиш аҳволи,  иш фаолияти ўрганилиб, уларга  тегишли тавсиялар берилди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM