Ҳар бир масала диққатимиз марказида

         Ҳар бир масала диққатимиз марказида

 

         Жорий йилнинг 9 январь куни “Oqdaryo ovozi” газетасида эълон қилинган ““Ухлаётган” светофорлар” сарлавҳали мақолада “Зарафшон” кўчаси билан Амир Темур номли кўчанинг чорраҳасидаги светофорнинг ишламаётганлиги ҳамда “Бекатда тартиб бўладими?” сарлавҳа остидаги мақолада туман тиббиёт бирлашмаси рўпарасида машиналарнинг тўпланиб қолаётганлиги, бекатда тартиб йўқлиги танқид остига олинган эди.

         Юқорида айтилган масалалар туман ҳокимлиги ва тегишли мутасаддилар томонидан батафсил ўрганилиб, муаммони ҳал этиш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Туман ҳокимининг фармойишига асосан 2020 йил 15 январдан 20 апрелгача А.Темур кўчасининг3.2-4.0 қисмида автомобиллар ҳаракати тўхтатилиб, реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Шу боис, айни вақтда светофорни ишга туширишни имкони йўқ ва йўлнинг таъмирлаш ишлари якунлангач тартибсизлик ҳолатлари ҳам барҳам топишини маълум қиламиз.

 

           Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM