Газ ва электрдан ўзбошимчалик билан фойдаланишга йўл қўйилмайди

         Газ ва электрдан ўзбошимчалик билан фойдаланишга йўл қўйилмайди

 

         Орамизда газ, электр тармоғидан ўзбошимчалик билан фойдаланувчилар ҳам учраб туради. Туманимизда бу масала юзасида МИБ ходимлари томонидан тегишли тартибда чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Наврўз” маҳалласи “Ғалаба” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Қаршиев Муҳаммад хонадонида табиий газ тармоғига газ ҳисоблагичини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган газ сурғич қурилмаларини ўрнатганлиги аниқланиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди ва етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш учун туман газ филиалига ҳужжатлар юборилган.

         Шунингдек, “Мустақиллик” маҳалласи “Лабиариқ” кўчасида яшовчи фуқаро Очилов Зафар электр тармоғидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, Электр тармоғига электр ҳисоблагичсиз, туман электр корхонаси рўйхатидан ўтмасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланганлиги аниқланиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди ва етказилган моддий зарар миқдорини аниклаш учун туман ЭТКга ҳужжатлар юборилган.

         Ҳозирги кунда ушбу ҳолатлар юзасида дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM