Депутатлик масъулиятли бурчдир

          Депутатлик масъулиятли бурчдир

 

       2019 йилнинг 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига ҳамда халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига депутатлар сайлови бўлиб, сайловда туман Кенгашига 30 та сайлов округидан 30 нафар депутат сайланди. Сайланган депутатларнинг 23 нафари биринчи бор сайланган ёш депутатлар ҳисобланади. Шунингдек, 9 нафарини хотин-қизлар ташкил этиб, бу депутатларнинг умумий сонига нисбатан 30 фоизини ташкил этади ва депутатларнинг асосий қисми олий маълумотли, масъулиятли вазифаларда ишловчи кишилардир.

     Сайловга тайёргарлик ва уни ўтказишда “Янги Ўзбекистон - янги сайлов” шиорига амал қилинганидек сайланган депутатлар ҳам янги давр депутатларидир.

          2020 йил 15 январ куни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари А.Нурқулов иштирокида туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатларининг ваколатлари, домимий комиссиялар тузилиб, уларнинг таркиби тасдиқланди. Доимий комиссиялар фаолияти давр нафасига мос бўлиши учун доимий комиссиялар ваколати кенгайтирилди. Яъни улар зиммасига тезкорлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида коррупцияга қарши кураш ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ишлашни назорат қилиш масалалари киритилди.

        Янги давр депутати мақомига мос бўлиш учун ҳар бир депутат ўз ваколатларини тўлиқ ва фаоллик билан бажаришлари шарт. Зеро улар вакиллик органига бирлашган бўлиб ҳар бири 3-4 минг нафар сайловчи номидан фаолият юритади. Туманннинг кейинги беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, сайловчиларнинг фаоллиги, бунёдкорлиги учун масъул ҳисобланадилар.

        Депутатлар фидойилик билан ўз ваколатлари доирасида фаолият юритса, ташаббускорлик ва талабчанлик билан ишласа туман Кенгашида барқарор ривожланишга эришилади, муаммолар ўз вақтида бартараф этилади.

          Бугунги депутат сессия ишига киритилган масалаларни ўрганиш ва муҳокама этишда ўз фикри ва таклифига эга бўлиши зарур.

 

             Ф.Абилов, туман ҳокими, 21-Қаҳрамон сайлов округидан туман Кенгаши депутати                                   

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM