Туманимиз ҳокими байрам муносабати билан ҳарбий қисмга ташриф буюрди

 

         Туманимиз ҳокими байрам муносабати билан ҳарбий қисмга ташриф буюрди

 

         14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун туманимиз ҳокими Феруз Абилов Самарқанд туманидаги 7252 ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Учрашувда туман ҳокими сўзга чиқиб ҳарбийларни байрам билан самимий муборакбод этди ҳамда ўз эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, ҳоким мазкур ҳарбий қисмда аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

         Оқдарё туман ҳокимлиги маданият бўлими хонандалари томонидан ташкил этилган консерт дастури аскарларга байрамона кайфият бахш этди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM